Маълум бўлишича, Президентнинг тегишли Фармонига асосан 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022-йилнинг 1-4 январь кунлари республикамизда барча соҳа ходимлари учун дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида нафақа ҳамда пенсия тўлаш бир муддатга кечиктирилади.
Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.


