Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳарорат кузатилиши муносабати билан поездлар ҳаракатига чеклов киритилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилди. [https://telegra.ph/ANOMAL-ISSI%D2%9A-OB-%D2%B2AVO-TUFAJLI-POEZDLAR-%D2%B2ARAKAT-ZHADVALIDA-%D0%8EZGARISH-B%D0%8ELMO%D2%9ADA-07-17] Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда. Шу боис йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса, жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.