Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
Маълум қилинишича, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.


