1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

 

Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган парвозлар сони ошди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, резидент авиакомпаниялар томонидан кўсатилаётган хизматлар кўлами ортмоқда.

 

2023 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон резидент авиакомпаниялари томонидан 28 764 та авиақатнов амалга оширилди.

 

“Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 7 524 та рейсга ёки 135 фоизни ташкил этади”, дейилади хабарда.

 

Хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16 618 та (151%), ташилган йўловчилар сони 2 398,5 минг нафарни (132 %) ташкил этади.

 

Маҳаллий йўналишларда резидент авиакомпаниялари томонидан шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 12 146 та (141%) ни, ташилган йўловчилар сони 1 015,6 минг нафарга (103%) тенг бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика