1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими жорий этилади

Архивларни рақамлаштириш суръати оширилади, фуқароларга шахсий насаб дарахтини яратиш имконияти тақдим этилади.

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда соҳага оид ислоҳотлар, жумладан, БМТнинг Интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда янги миллий стратегияни ишлаб чиқиш режалари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда архив тизимини модернизация қилиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Мамлакат архивларида мавжуд 16 миллиондан ортиқ ҳужжатнинг ҳозирча йилига атиги 2 фоизи рақамлаштирилаётгани таъкидланди. 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткични 60 фоизга етказиш, ноёб ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда RFID технологиялари орқали ҳужжатларни ҳисобга олиш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

 

Тақдимотда «Шажара» номли янги ахборот тизимини яратиш таклифи илгари сурилди. У фуқароларга туғилиш, никоҳ, ўлим ва бошқа маълумотлар асосида ўз насаб дарахтини шакллантириш, шунингдек, генетик маълумотлардан фойдаланган ҳолда узоқ қариндошларни аниқлаш имконини беради. Шу билан бирга, юридик таълимда дуаллик, янги йўналишлар очиш ва амалий машғулотлар улушини ошириш бўйича режалар ҳам эълон қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика