1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда таълим муассасалари учун 4 босқичли аккредитация тартиби жорий этилди

Аризалар ҳар йили 1-октябрдан 31-январгача қабул қилинади ва 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда таълим муассасалари учун 4 босқичли аккредитация тартиби жорий этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги босқичдаги, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини белгилаувчи янги низом тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, таълим муассасалари қуйидаги босқичлар орқали давлат аккредитациясидан ўтади:

 

1. Аризани расмийлаштириш;

 

2. Ички сифат мониторинги (ўзини ўзи баҳолаш);

 

3. Ташқи баҳолаш (экспертиза);

 

4. Якуний қарор қабул қилиниши.

 

Шунингдек, таълим дастурларини махсус аккредитациядан ўтказиш учун ҳар йили 1-октябрдан бошлаб 31-январга қадар аризалар қабул қилиниши белгиланди. Аризага ташкилотнинг лицензияси ёки гувоҳнома нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳужжат ва аккредитация жараёнларига масъул ходим ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.

 

Таълим муассасалари томонидан топширилган аризалар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Аккредитациядан муваффақиятли ўтган таълим дастурларига 7 кун ичида махсус сертификат берилади ва ушбу дастур асосида мутахассислар тайёрлашга рухсат этилади.

 

Мазкур тартиб мамлакатда таълим сифати ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика