1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ташкилотларда ишловчи ходимларнинг 521 млрд сўм мол-мулк ва ер солиғидан қарзи мавжуд

Бюджет ташкилотлари ходимларининг қарзи 130,2 млрд сўмни этган бўлса, энг кўп қарздорлик — 92,8 млрд сўм билан саноат соҳаси етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонда ташкилотларда ишловчи ходимларнинг 521 млрд сўм мол-мулк ва ер солиғидан қарзи мавжуд

 

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йил 30 июнь ҳолатига 197,2 мингта ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи - ходимларнинг 1,2 млн та солиқ объекти бўйича 521,7 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 197,3 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 324,4 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

 

Қайд этилишича, шундан:

 

  • 130,2 млрд сўм — буджет ташкилотлари ходимлари;

  • 25,8 млрд сўм — нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;

  • 365,7 млрд сўм — тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

 

Тижорат ташкилотларининг соҳалар кесимида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги:

 

  • саноат соҳасидаги 24,1 мингта ташкилотда ишловчи 197,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 92,8 млрд сўм;

  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,4 мингта ташкилотда ишловчи 125 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 86,7 млрд сўм;

  • савдо соҳасидаги 46,7 мингта ташкилотда ишловчи 85,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 56,7 млрд сўм;

  • қурилиш соҳасидаги 11,5 та ташкилотда ишловчи 72 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 44,1 млрд сўм;

  • ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,1 мингта ташкилотда ишловчи 47,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 21,5 млрд сўм;

  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 13 млрд сўм;

  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,5 мингта ташкилотда ишловчи 13 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 6,5 млрд сўм;

  • ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,1 мингта ташкилотда ишловчи 11,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 4,5 млрд сўм.

 

Шунингдек, бошқа фаолият турлари соҳасидаги 17,8 мингта ташкилотда ишловчи 78,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 39,9 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика