1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда Тожикистоннинг йирик банкларидан бири ваколатхона очади

Бу Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи Тожикистон банкидир.

Ўзбекистонда Тожикистоннинг йирик банкларидан бири ваколатхона очади

 

Ўзбекистон Марказий банки "Ориёнбанк" (Тожикистон) ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди.

 

Ўзбекистонда Тожикистоннинг "Ориёнбанк" ваколатхонаси иш бошлайди. Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ банк ваколатхонаси аккредитация қилинди.

 

Банкнинг мамлакатда ишлаш учун рухсатномаси 2025 йил 10 августгача амал қилади. Маълумотларга кўра, Давлатзод Умед ваколатхонанинг Ўзбекистондаги раҳбари этиб тайинланган.

 

Маълумот учун, "Ориёнбанк" Тожикистонда ташкил этилган дастлабки йирик банклардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 30 дан ортиқ филиаллари мавжуд бўлиб, 10 дан ортик молиявий хизматларни тақдим этади. Банк активлари 270 млн доллардан ошиқроқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика