Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг январь–март ойларидаги демографик ҳолати бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, республикада уч ой давомида 205 700 чақалоқ (2023 йил мос давридан 4,3 фоиз кам) тирик туғилган.
Чақалоқлар 83,2 фоизининг оталари 25–39 ёш, 7 фоизиники 25 ёшгача, 9,8 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда бўлган. Туғилганлар 35,9 фоизининг оналари 25 ёшгача, 62,7 фоизиники 25–39 ёш, 1,4 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда экани қайд этилган.
Туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилояти (24 075 нафар), энг кам улуши Сирдарё вилояти (5 066 нафар) ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудлар бўйича туғилиш коэффисиенти энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида, энг ками Бухоро вилоятида қайд этилган.


