1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ун ва буғдой нархлари барқарорликни сақлаб қолмоқда

Бу ҳақда Товар-хом ашё биржаси маълум қилди.

Ўзбекистонда ун ва буғдой нархлари барқарорликни сақлаб қолмоқда

 

Товар-хом ашё биржасининг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён биржада буғдой ва ун бозорлари барқарорлик сақлаб келяпти. Хусусан, январь-март ойларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 295,5 минг тонна ун ва 321,4 минг тонна буғдой маҳсулотлари очиқ биржа савдолари орқали барча тадбиркорлик субъектларига эркин сотилган.

 

Ҳисобот даврида биржада ун маҳсулотининг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 4 миллион 686 минг сўмни ҳамда буғдойнинг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 3 миллион 523 минг сўмни ташкил қилган.

 

Қайд этилишича, ўтказилган биржа савдолари давомида ун ва буғдой учун биржа нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, тузилган битимлар доирасидаги барча тўловларни амалга оширилиши биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланди.

 

Бундан ташқари, жорий йил январь-март ойларида биржанинг хорижий савдо майдончалари орқали 68,8 минг тонна ун ҳамда 303,8 минг тонна буғдой импорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ҳисобда 80 минг тоннага кўпдир.

 

Биржанинг ун ва буғдой бозорларида таклифининг етарли даражада бўлганлиги уларнинг нархларини барқарор сақланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика