1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди

Иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархи июнь ойида 0,8 фоизга ошди

Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди

 

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, кўчмас мулкни олди-сотди бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошган бўлса, 2-чоракда сотувлар 5 фоизга ўсиб, 69 минг битимдан ошди.

 

Энг катта пасайиш Тошкент шаҳрида – 17 фоиз, Сирдарё – 10 фоиз ва Навоий вилоятларида – 9 фоиз қайд этилди. Умуман олганда, 2022 йил июнь ойига нисбатан уй-жой савдоси 3,5 фоизга ошди.

 

Июнь ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Агар май ойида 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархининг ошиши 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида иккиламчи уй-жой нархи атиги 0,8 фоизга ошди.

 

Жорий даврни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 22 фоиздан ошди. Наманган – 34,9 фоиз, Тошкент – 29,4 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 30,4 фоиз уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида квартираларни ижарага олиш нархи пасайишда давом этмоқда. Жорий йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 14,3 фоизга арзонлашди. Энг катта пасайиш март ойида қайд этилган бўлиб, бирданига 7 фоизга тушди. Бироқ, ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан Тошкентда ижара ҳақи 5,4 фоизга ошди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика