1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ учун жазолар кескин кучайтирилиши мумкин

Янги қонун лойиҳаси қариндошлар ўртасидаги никоҳларни тақиқлаб, жарималарни бир неча баравар оширишни назарда тутмоқда.

Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ учун жазолар кескин кучайтирилиши мумкин

 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Адлия вазирлиги маълум қилишича, ҳужжатда вояга етмаганлар билан никоҳга қарши жавобгарликни кескин кучайтириш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича 2–4-даражадаги қариндошлар, жумладан, тоға ва амаки, амма ва хола ҳамда уларнинг жиянлари, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузиш қатъиян тақиқланади. Агар томонлар ўртасида қон-қариндошлик бўлмаса, ушбу чеклов қўлланилмайди.

 

Шунингдек, вояга етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарималар БҲМнинг 50–100 бараваригача, яъни 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача оширилиши мумкин. Муқобил жазо сифатида мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ҳам белгиланиши режалаштирилмоқда.

 

Ҳозирги қонунчиликда эса бу каби ҳолатлар учун анча енгил – БҲМнинг 20–30 баравари миқдорида жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган. Қонун лойиҳаси болаларни мажбурий ва эрта никоҳдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика