1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга жароҳатлар, оғир юрак-ўпка касалликлари ва жисмоний ҳолатлар киритилган.

Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчилар ва йўловчиларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар ва ҳолатлар рўйхатини тасдиқлади.

 

Вазирликнинг 2025 йил 24 декабрдаги 29-сонли буйруғи билан тасдиқланган мазкур рўйхат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Ҳужжатга кўра, хавфсизлик камарини тақиш соғлиқ учун зарарли ёки жисмонан имконсиз бўлган ҳолларда фуқароларга камар тақмасликка рухсат берилади. Бунинг учун ҳайдовчи ёки йўловчи ҚР-кодли махсус электрон тиббий маълумотномага эга бўлиши шарт.

 

Рўйхатга ўмров, тўш суяги, қовурғалар, елка камари ва умуртқа поғонаси синишлари, ўпканинг оғир касалликлари, юрак етишмовчилигининг III босқичи, бронхиал астма ва КОАҲнинг оғир шакллари, морбид семизлик (ТМИ ≥ 40), бўйи 150 смдан паст бўлиш ҳолатлари, шунингдек, кўкрак ва қорин соҳасидаги жарроҳлик амалиётларидан кейинги ҳолатлар киритилган.

 

Шунингдек, кўкрак имплантлари, стома мавжудлиги, кўкрак қафасидаги оғир дерматологик касалликлар ҳамда қўл ҳаракатини чекловчи неврологик патологиялар ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

 

Тиббий маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали бепул расмийлаштирилади. У касаллик турига қараб 2 ой, 4 ой, 6 ой, 1 йил муддатга ёки айрим ҳолатларда муддатсиз берилиши мумкин. Маълумотнома давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари хулосаси асосида тақдим этилади.

 

Қайд этилишича, ҚР-кодли тиббий маълумотномасиз хавфсизлик камарини тақмаслик йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика