1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда яна бир тоифа одамлар фойда солиғини тўлашдан озод этилади

Шунингдек, қонун билан жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистонда яна бир тоифа одамлар фойда солиғини тўлашдан озод этилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 12 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа сотилган электр энергиясидан олинадиган даромадларни фойда солиғидан озод этиш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллигини бартараф этиш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини белгилаш имконини беради.

 

Мажлисда қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика