1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилмоқда

У Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида фаолият юритади.

Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилмоқда

Кеча, 21 ноябрь куни “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбирколарга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунигача 50 фоизгача қисқартириш мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди.

 

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади.

 

Агентлик қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

 

Қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради.

 

2026 йил 1 январдан мазкур Фармонда белгиланган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади.

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорларга алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика