1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Янги нафас” халқаро марафони ўтказилди

Унда республика бўйича жами 60 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистонда “Янги нафас” халқаро марафони ўтказилди

 

Бугун, 25 июнь куни бутун Республика миқёсида 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июнь Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрини қамраб олган, “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз” шиори остидаги ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилди.

 

Мазкур оммавий югуриш мусобақасида Республика бўйича жами 60 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди. Улар орасида 17 мингга яқин талаба, шунингдек, ҳарбий ўқув юртларининг курсант ва битирувчиларидан иборат “Ватан Қалқони” ҳарбий-ватанпарварлик гуруҳи ҳам бор.

 

Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида 1 миля (1609 метр) ва 3 км; Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Урганч ва Ғузор шаҳарларида 3 км масофада баҳслар бўлиб ўтди. “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдонда старт олган Тошкент шаҳридаги баҳслар эса 1 миля, 3 км ва 10 км масофаларда ташкил этилди.

 

Бу йилги “Янги нафас” ўз чегераларини кенгайтирди ва қўшни республикаларнинг Енгил атлетика федерациялари кўмагида югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 нафарга яқин ёш спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари қўшилиш имкониятига эга бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика