1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги нефть ва газ конлари топилди

Мамлакатда геологик қидирув ишларининг жорий босқичи келаси йилда якунланади.

Ўзбекистонда янги нефть ва газ конлари топилди

«Росгеологиа» холдинги геология-қидирув ишлари натижаларига кўра Ўзбекистон ҳудудида нефть ва газ таркибидаги қатламларни аниқлади ва 2023 йилда ўрганишни давом эттиради. Бу ҳақда холдинг раҳбари Сергей Горковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

 

«Ҳа, бизда натижалар бор. Нефть ва газ конларини топдик. Келгуси йилда батафсил ўрганишни давом эттирамиз», — дейди у.

Горковнинг тушунтиришича, «Росгеология» Ўзбекистон ҳудудида газ иншоотларини аниқлаган. «Заҳира бор, лекин қанча миқдордалиги ва бошқа маълумотларни кейинги йилги босқичдан кейин биламиз», — деб қўшимча қилди у.

 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда геологик қидирув ишларининг жорий босқичи 2023 йилда якунланади. Бундан ташқари, холдинг келгуси йилнинг апрель-октябрь ойларида ишни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. «Ўзбекистонга келсак, Совет даврида Орол денгизида ҳеч ким бу ишларни амалга оширмаган. Биз буни уддаладик. Энг муҳими, натижа бор, жуда муваффақиятли», — дейди Горков.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика