1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларни текшириш учун онлайн харита ишга туширилди

Платформа орқали қурилиш ҳолатини реал вақт режимида кузатиш мумкин.

Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларни текшириш учун онлайн харита ишга туширилди

 

Ўзбекистонда янги қурилаётган объектлар ҳолатини назорат қилиш имконини берувчи махсус онлайн харита ишга туширилди. Платформа орқали республика бўйлаб олиб борилаётган қурилиш лойиҳалари ҳақида очиқ ва қулай маълумот олиш мумкин.

 

Харитада барча объектлар уч тоифага ажратилган: қизил ранг — қурилиши тўхтатилган объектлар, кўк ранг — ҳозирда қурилиш жараёнида бўлган лойиҳалар, қора ранг эса музлатилган ёки бекор қилинган объектларни англатади. Бу ранглар фойдаланувчиларга ҳолатни тезда англаш имконини беради.

 

Шунингдек, фуқаролар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидиришлари, ҳудуд ва йўналишлар бўйича саралашлари мумкин. Янги онлайн харита қурилиш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика