1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги турар жойларга фақат ўзбекча номлар берилади

Ҳукумат қарорига кўра, янги қурилиш объектларининг пешлавҳалари, реклама ва ҳужжатлари давлат тилида ёзилади.

Ўзбекистонда янги турар жойларга фақат ўзбекча номлар берилади

Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб янги қуриладиган турар жой мажмуалари ва бошқа объектларга фақат давлат тилида ном берилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг жорой йилнинг 22 октябрдаги қарори билан тасдиқланган.

 

​Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан эътиборан барча турар жой лойиҳалари ва қурилиш объектларининг номлари, шунингдек, бино паспортлари, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар матнлари ўзбек тилида, давлат тили меъёрларига қатъий риоя этилган ҳолда ёзилиши шарт бўлади.

 

​Шунингдек, қурилиш жараёнига оид барча техник, муаллифлик ва назорат ҳужжатлари тегишли ҳудудий инспекцияларга давлат тили талабларига мос тарзда тақдим этилиши белгиланди.

 

​Ҳужжатда, шунингдек, “E-XSUD” ва экология йўналишидаги рухсатномалар тизимларини Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” платформаси билан боғлаш вазифаси юклатилган.

 

​Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан уч ой ўтиб кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика