1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ўзбекистонда йил охиригача 8 та янги замонавий кинотеатр очилади

Ўзбекистонда йил охиригача умумий қиймати 9,7 миллион доллар хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 8 та янги замонавий кинотеатр очилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳисоботидан маълум бўлди.

Ўзбекистонда йил охиригача 8 та янги замонавий кинотеатр очилади

 

Кинотеатрлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида очилади. Бу 134 та янги иш ўрни яратиш имконини беради.

 

Бундан ташқари, видеоконтентни кўриш бўйича миллий стриминг-платформа яратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Маданият вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигига DCP Digital Cinema Package) форматидаги видео контентни намойиш қилиш учун маданият марказлари, театрлар ва ёшлар саройларини техник ускуналар билан жиҳозлаш вазифаси топширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони билан кинотеатрлар тармоғини ривожлантириш тартиби тасдиқланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика