1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Ёш ватанпарвар” кўкрак нишони таъсис этилади

Нишонга муносиб кўрилганлар бир қанча имтиёзларга эга бўлади.

Ўзбекистонда “Ёш ватанпарвар” кўкрак нишони таъсис этилади

 

Мудофаа вазирлиги “ ЪЁш ватанпарварʼ кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

 

Белгиланишича:

  • кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – “Ёшлар куни”да ғолибларга тантанали равишда топширилади;

 

  • кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мудофаа вазирининг буйруғи асосида мукофотланади;

  • кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида, вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

  • ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

 

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика