1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда “ювенал адлия” тизими жорий этилиши мумкин

Тизим болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ўзбекистонда “ювенал адлия” тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда “Адолат” социал-демократик партияси ювенал адлия тизимини жорий этиш таклифи билан чиқмоқда. 

 

Ювенал адлия 60 дан ортиқ мамлакатда болалар ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ суд ишларини кўришда ишлайди. Тизим болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан ҳуқуқий муомалани яхшилашга қаратилган.

 

“Хорижий мамлакатларда бу тизимнинг муваффақиятли мисолида Франция ва Японияни келтириш мумкин. Улар болалар билан боғлиқ ишларда жиноий жазо эмас, балки қайта тарбиялаш ва жамиятга мослаштиришга урғу беради. Статистик маълумотларга кўра, бу ёндашув туфайли ёшлар орасидаги жиноятчилик сезиларли даражада камайган. Бу тизимнинг асосий мақсади эса болаларга нисбатан шафқатли бўлиш ва уларни жамиятга фойдали аъзо қилиб қайтаришдан иборат”, дейилади партия баёнотида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика