1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда юз берган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари очиқланди

Ёнғинларнинг 9 фоизи болаларнинг олов билан ўйнаши ҳамда 7 фоизи чекиб ухлаб қолиш оқибатида содир бўлган.

Ўзбекистонда юз берган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари очиқланди

 

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФВВ раҳбарияти ва мутасаддилари аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

 

Таъкидланишича, амалга оширилган ишлар ҳамда профилактик тадбирларга қарамасдан 2023 йилнинг 6 ойи давомида республикада 40 фоиз электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоиз оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ҳамда 14 фоиз иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги оқибатида ёнғинлар содир бўлган.

 

Шунингдек, 9 фоиз болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш, 5 фоиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлгани маълум қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика