1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистондаги уй хўжаликлари оммавий равишда энергия тежайдиган технологияларга ўтмоқда

Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятларида ЛEД-ёритишдан фойдаланиш 90 фоиздан ошди.

Ўзбекистондаги уй хўжаликлари оммавий равишда энергия тежайдиган технологияларга ўтмоқда

 

Бугунги кунда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш жамият тараққиётининг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, аҳоли ўртасида LED-ёритиш мосламаларидан фойдаланиш энг кенг тарқалган ва самарали амалиётлардан бири сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирда уй хўжаликларининг 87 фоизи анъанавий ёритиш воситаларидан воз кечиб, светодиодли ёритиш тизимига ўтган. Ушбу жараён электр энергияси истеъмолини камайтириш билан бирга, оилавий харажатларни қисқартириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.

 

Айрим ҳудудларда LED-ёритишга ўтиш жараёни янада фаол кечмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ҳамда Тошкент вилоятларида светодиодли ёритишдан фойдаланаётган уй хўжаликлари улуши 90 фоиздан ошган.

 

Мазкур ҳудудларда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари, замонавий технологияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг экологик маданияти ошиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Ушбу ижобий тажриба келгусида бошқа ҳудудлар учун ҳам намуна бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика