1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистондан Қозоғистонга гилам олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

Мазкур гилам бадиий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойлик ҳисобланади.

Ўзбекистондан Қозоғистонга гилам олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

"Тошкент–Алмата" халқаро йўловчи поезди орқали чет элга чиқиб кетаётган йўловчининг юклари «Келес» темир йўл чегара божхона постида текширувдан ўтказилди. Божхона назорати жараёнида йўловчи юклари орасидан 1 дона гилам аниқланиб, у вақтинча сақловга олинган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бадиий экспертиза тайинланган.

 

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, мазкур гилам бадиий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойлик сифатида баҳоланиб, уни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмаслиги аниқланган.

 

Тахминий қиймати 5 миллион сўмлик гилам суднинг қонуний қарори қабул қилинмагунча вақтинча сақланади. Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика