Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш тармоғини йўқ қилди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қиш фаслидан бери махсус операция ўтказмоқда. Қирғизистоннинг Ақси ва Олабуқа туманлари орқали наркотик моддалар савдосини ташкил қилган, муқаддам судланган Тўқтўғул туманида туғилган, "Ёввойи" лақабли фуқаро қўлга олинди. У уюшган жиноий гиёҳвандлик гуруҳи аъзоси сифатида Ички ишлар вазирлигининг тезкор реестрида турган.
Операция давомида 16 килограммдан ортиқ гашиш ҳам мусодара қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 282-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.