Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилоятида жойлашган «Олот-автойўл» халқаро ўтказиш пунктида чегарачилар томонидан Ўзбекистонга жанговар патронларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «DAF» юк транспорт воситаси кўрикдан ўтказилганида, тиркамага ортилган жами 8 дона енгил автомашиналар орасидан, давлат рақамисиз, русуми Hyundai elantra бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасидан 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патронлар яшириб қўйилганлиги аниқланган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.