1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ўзбекистонга қирғиз ва тожик муҳожирлар  пул ўтказяптими?

Юртимизда сўнгги ойларда пул ўтказмалари ҳажмининг кескин ошиши хориж мухожирларининг пул юбориши билан боғлиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонга қирғиз ва тожик муҳожирлар  пул ўтказяптими?

Маълум бўлишича, апрель ва май ойининг дастлабки декадасида пул ўтказмалари ҳажмининг кескин ошганлиги Россия ва Қозоғистонда ишлаётган қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантларнинг Ўзбекистонга пул юбораётганлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Хабарга кўра, Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам пул ўтказмаларининг нақд долларда олишга тақиқ ва чекловлар мавжуд. Қирғизистонда бу расмий тақиқ халқаро пул ўтказмалари жўнатувчи-мамлакат валютасида берилади, масалан, Россиядан келган ўтказма фақат рублда берилади. Тожикистонда эса, гарчи расмий тақиқ бўлмасада пул ўтказмаларини сомонийда олиш мумкин.

Ўтказма олувчилар билан мулоқотлар ва маълумотлар таҳлили Ўзбекистонга келаётган ва долларда олинаётган ўтказмаларда аслида қирғизистонлик ва тожикистонлик бўлган бенефициарларнинг ўрни ошаётганлигини тасдиқламоқда. Албатта, бу бўйича кенгроқ ахборот базаси ва кузатувлар талаб этилади

Қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантлар Ўзбекистонга юбораётган пул ўтказмалари маблағлар олингандан кейин қай тарзда қўшни мамлакатларга етказилаётгани бўйича аниқ хулосалар ҳозирча йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика