Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган спортчига оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчи бокс ва кикбокс йўналишларида маҳаллий ва халқаро мусобақаларда ғолибликка эришган таниқли спортчи ҳисобланади.
Спортчининг айтишича, у ушбу мусиқани эшитиб қолгач, ўзининг машғулот жараёнига ўша қўшиқни қўйган ва инстаграм саҳифасига жойлаган.
«Ўтган олти ойда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан... Ярим соат инстаграмда турган нарса ҳаётимда кўрган 21 йиллик меҳнатимни синдириб ташлади, 21 йилим увол бўлиб кетди», — дейди спортчи.
Судланувчи 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, унга 2 йил синов муддати белгиланди.


