World Boxing ташкилоти томонидан бокс бўйича йилнинг энг яхшиларига номзодлар эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон вакиллари — Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев ҳам жой олди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, ҳар икки спортчи йил давомида халқаро мусобақалардаги барқарор ва юқори натижалари сабаб World Boxing талқинида йилнинг энг яхши боксчиси унвонига муносиб кўрилган.
Номзодлар рўйхатига, шунингдек, бразилиялик боксчилар Луис Оливейра ва Юри Фалкао, шунингдек Қозоғистон вакили Маҳмуд Собирхон ҳам киритилган. Ушбу спортчилар йил давомида нуфузли турнирларда юқори натижалар қайд этган.
Маълумот учун, Жавоҳир Умматалиев Дубай шаҳрида ўтказилган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Фазлиддин Эркинбоев ушбу мусобақада бронза медали соҳибига айланган.


