1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ўзбекистонлик эркаклар БААга киритилмаяпти

Элчихона ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Ўзбекистонлик эркаклар БААга киритилмаяпти

30 ноябр куни Тошкент—Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиакомпанияси орқали БААга учиб келган 31 нафар ўзбекистонлик амирликлар ҳудудига киритилмади.

 

Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олиб, аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда йўловчиларни овқат ва тиббий ёрдам билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

 

Маълумотларга кўра, аёллар, болалар ва кексаларга аэропортдан чиқиб кетишга рухсат берилган, лекин 20–40 ёш оралиғидаги эркаклар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлиги айтилмоқда. Фуқароларнинг айтишича, паспортлари олиб қўйилиб, изоҳ берилмаган ҳолда узоқ вақт куттирилган.

 

Элчихона вазиятни ҳал этиш учун амирликлар мутасадди идоралари билан мулоқотда эканини маълум қилди. Сабаблар ҳақида расмий баёнот берилмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика