1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Қувайтда ишлаши мумкин

Бу бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Қувайтда ишлаши мумкин

 

Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни Қувайтга ишга жалб этиш бўйича онлайн музокаралар ўтказилди. Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги раҳбарияти ва Кувайтнинг Неосаре ҳоспитал ва Куваит организатион фор траинингс компаниялари таъсисчиси, Адан Ҳоспитал шифохонаси жарроҳлар бўлими бошлиғи Муҳаммад ал-Кандари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

 

Учрашувда Кувайт тиббиёт муассасаларидаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Муҳаммад ал-Кандари мамлакат шифокор ва ҳамшираларининг салоҳиятини юқори баҳолади. Унинг айтишича, инглиз тилини яхши билган ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамширалар учун Қувайт шифохоналарида ишлаш имконияти мавжуд. Онлайн музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини Қувайтдаги шифохоналарда ишлаш учун юбориш тўғрисида битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика