1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонлик талабаларга Шинжон-Уйғур университетларида ўқиш учун стипендиялар тақдим этилади

Бу бўйича томонлар ўртасида келишувга эришилди.

Ўзбекистонлик талабаларга Шинжон-Уйғур университетларида ўқиш учун стипендиялар тақдим этилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилояти ҳукумати раиси Эркин Тунияз Ўзбекистон фуқароларига Хитой олий таълим муассасаларида ўқиш учун стипендиялар тақдим этиш тўғрисида келишувни имзоладилар.

 

Томонлар олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, таълим, илмий тадқиқотлар, технология ва менежмент соҳасида тажриба алмашишни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ташрифлар ҳамда ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинувини амалга оширишга келишдилар. Шунингдек, қўшма тадқиқот гуруҳларини яратиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳам келишувнинг узвий қисми бўлди.

 

Шартномага кўра, Хитой томони ҳар йили ноябрь ойининг охиригача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Хитойда таҳсил олиши мумкин бўлган олий ўқув юртлари рўйхатини, шунингдек, стипендия дастурлари шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эса Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном туманидаги университетларда ўқиш учун тавсия этилган талабалар рўйхатини тақдим этади.

 

Чет эл фуқаролари орасидан стипендия эгалари учун ўқиш муддати миллий таълим тизими талабларига мувофиқ қабул қилувчи томон томонидан белгиланади. Хитойда ўқиш учун номзодлар маълум даражадаги хитой тилини билиши талаб этилади. Зарур ҳолларда стипендияга тавсия этилган талабалар учун тил курсларини ташкил қилиниши мумкинлиги ҳам инобатга олинган.

 

Бирламчи келишувга кўра, стипендиялар ўқиш, тўловлар ва турар жой, суғурта мукофотлари (шу жумладан, тиббий суғурта) ва яшаш харажатларининг бир қисмини қоплаши назарда тутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика