1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Туркияда бўлиб ўтган мусобақада 33 давлатдан 314 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

 

Туркиянинг Анталия шаҳрида 16–21 декабрь кунлари 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блитс йўналишларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 33 давлатдан жами 314 нафар спортчи иштирок этди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси 36 нафар шахматчи билан қатнашиб, ажойиб натижа қайд этди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медални қўлга киритди: 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза.

 

Шу натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни мезбон Туркия терма жамоаси, кучли учликни эса FIDE жамоаси банд этди. Қозоғистон терма жамоаси 9 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан жами 13 та медаль жамғариб, саккизинчи ўринни эгаллади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика