1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар бир кунда деярли икки мингтага кўпаймоқда

Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Ўзбекистонликлар бир кунда деярли икки мингтага кўпаймоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган. Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

 

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

 

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда. Бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан камайган бўлиб, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпайгани қайд этилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика