1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга мавсумий ишга юборилади

Бундан ташқари янa бир қатор масалалар юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга мавсумий ишга юборилади

 

Кореяда вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни ушбу давлатга нафақат Е-9 (нопрофессионал), балки Е-8 (мавсумий) ҳамда Е-7 (профессионал) визалари асосида юборилади.

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Республикаси Адлия вазирлигининг иммиграция департаменти раҳбари Ким Жонг До бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Мулоқотда Кореяда вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни ушбу давлатга нафақат Е-9 (нопрофессионал), балки Е-8 (мавсумий) ҳамда Е-7 (профессионал) визалари асосида юбориш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги миграция жараёнларини қонуний ва хавфсиз амалга ошириш, ўзбекистонликларнинг Кореяда ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳолатларига буткул барҳам бериш юзасидан келишиб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика