1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонни ўзингиз учун кашф қилинг — Бошқирдистон раҳбари

Россиянинг Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров телеграм каналида Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадорлиги ҳақида пост ёзди.

Ўзбекистонни ўзингиз учун кашф қилинг — Бошқирдистон раҳбари

 

"Ўзбекистон ҳайратланарли даражада гўзал. Бу ерда кўриш мумкин бўлган нарса бор – Тошкентнинг пойтахт ҳаёти, сайёҳлик дурдоналари – Самарқанд, Бухоро ва Хива, Фарғона водийси, хусусан, Наманган, мен ҳозир шу ерда инвесторлар билан учрашмоқдаман.

 

Масалан, биргина Наманган вилоятининг ўзида 27 та тарихий ва муқаддас қадамжолар мавжуд. Мадрасалар, масжидлар, мақбаралар...

 

Бу ер, айниқса, баҳор ва кузда мева-сабзавот мўл-кўл бўлган даврда гуллаб-яшнаётган унумдор замин. Мен Бошқирдистонлик сайёҳлар Ўзбекистонни ўзлари учун кашф қилишларини жуда истардим.

 

Бугун Уфадан Ўзбекистонга иккита рейс амалга оширилмоқда. Самолётлар якшанба кунлари Тошкентга ва чоршанба кунлари Наманганга учади. Агар талаб бўлса, биз қўшимча рейсларни ҳам очамиз.

 

Дарвоқе, биз ўзбек биродарларимиз билан промоушн ҳақида келишганимиз йўқ. Шунчаки бу юртнинг гўзалликлари мени ҳайратга солди", — деб ёзади Хабиров.

 

Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида алоқалар изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида бир неча инвестицион лойиҳалар ишга туширилган. Улар орасида газ қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқиш корхонаси ва бошқалар бор. Шунингдек, ёғочни қайта ишлаш, туризм ва бошқа соҳалар ҳам бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика