Ўзгидромет жорий йилнинг 16–17 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.
Хусусан, хавф қуйидаги вилоятлар ва туманларни қамраб олади:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор.
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот.
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон.
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана.
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод.
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон.
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ.
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат ва Хонабод шаҳри.
Фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тоғли ҳудудларда ёмғирлар ва сув тўпланиши сабабли йўл ҳаракатида эҳтиёт бўлиш, зарур бўлса, саёҳат ва дам олишни кечиктириш, сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларда хавфсиз масофани сақлаш ва фавқулодда ҳолатларда Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг кўрсатмаларига амал қилиш сўралади.
Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши натижасида сув босиш ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.


