1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг бой берилган пансионатлари яна ўзига таклиф қилинмоқда

Қирғизистон томони инвесторлар ҳар бир объектга 15-20 миллион доллар сармоя киритишини кутмоқда.

Ўзбекистоннинг бой берилган пансионатлари яна ўзига таклиф қилинмоқда

 

Иссиқкўлдаги собиқ “Дилором” пансионати ўзбекистонлик инвесторларга фойдаланишга топширилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги директори Канатбек Турғунбеков хабар берди.

 

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси “Эне-Сай” (собиқ “Дилором”) пансионатига ташриф буюриб, уни кўздан кечирган.

 

Пансионатни инвесторлар ихтиёрига бериш режалаштирилган.

 

“Дилором” (Эне-Сай), “Олтин қум” (Бостери) ва “Роҳат” (Алтин-Жай) пансионатларимизга сармоя жалб қилиш масаласи бор. Яъни улар сармоя киритади ва бошқаради", — деди Турғунбеков.

 

Қирғизистон томони ҳар бир пансионат учун 15-20 млн доллар миқдорида сармоя киритишни кутмоқда.

 

"Булар иш жойлари, 4-5 юлдузли меҳмонхоналар. Биз ҳаммасидан мамнунмиз. Улар келишсин, қуришсин", — дея қўшимча қилди у.

 

Давлат агентлиги директори Озарбайжон билан Иссиқкўл қирғоғида 5 юлдузли меҳмонхона қуриш бўйича қўшма лойиҳани ҳам эслади.

 

"Энди пансионатларни фақат фойдаланиш учун берамиз. Иссиқкўлни ҳеч кимга бера олмаймиз", — дея хулоса қилди у.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика