1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси ҳолати қандай?

Минтақа давлатларининг Республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 11.8 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси ҳолати қандай?

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Марказий Осиё давлатлари билан 1.5 миллиард долларлик савдо қилган.

 

Бунда экспорт 549.5 миллион, импорт 998.2 миллион долларни ташкил этган.

 

Энг юқори кўрсаткич Қозоғистон билан қайд этилган – 992.8 миллион доллар. Ўзбекистоннинг экспорти 231 миллион, импорти эса 761.8 миллион долларни ташкил этган. Қирғизистон билан 226.4 миллион долларлик (экспорт 183.1 миллион, импорт 43.3 миллион доллар) савдо қилинган.

 

Ўтган уч ойда Тожикистонга 103.4 миллион долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, импорт 38.3 миллион  долларга тенг бўлган.  Туркманистон билан савдо айланмаси 186.8 миллион долларга етди. (32 миллион доллар экспорт, 154.8 миллион доллар импорт).

 

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида минтақа давлатлари улуши 11.8 фоизни ташкил этган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика