Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Mi-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Mi-8 вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраган.
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.


