1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

 

 


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг космик дастурлари, жумладан сунъий йўлдош учириш ва биринчи миллий космонавтни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда таъкидланишича, бугунги кунда глобал рақобатда иқтисодий қудрат табиий ресурслар эмас, балки интеллектуал салоҳият ва илғор технологиялар билан белгиланмоқда. Шу боис космик технологиялар стратегик йўналиш сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда космик мониторинг тизими йўлга қўйилди ва масофадан зондлаш маълумотларига бўлган талаб уч баробарга ошди. Ҳозирда ушбу маълумотлардан 10 дан ортиқ давлат идоралари ҳамда барча ҳудудий ҳокимликлар фойдаланмоқда.

 

Тақдимот давомида 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6У форматдаги биринчи миллий илмий сунъий йўлдошни учириш таклиф қилинди. Мазкур лойиҳа доирасида муҳандислик жамоасини шакллантириш, мутахассисларни тайёрлаш ҳамда сунъий йўлдошларни бошқариш ва маълумотларни қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан биринчи ўзбек космонавтини тайёрлаш стратегик вазифа сифатида белгиланди. Миллий космонавтнинг қисқа муддатли — 10–14 кунлик парвозини амалга ошириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

 

Президентнинг таъкидлашича, бу ташаббуслар мамлакатнинг илмий салоҳиятини ошириш, янги технологияларни ривожлантириш ва ёшларнинг фан ҳамда инновацияларга қизиқишини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари, 2028 йилда Самарқанд шаҳрида космосга бағишланган халқаро конгресс ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой"], ва каби давлатларнинг етакчи космик ташкилотлари иштирок этиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика