1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди

Элчихона Ўзбекистоннинг барча фуқароларини одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақирди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди

 

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳозирда мамлакатда содир бўлаётган воқеалар фонида ўзбекистонлик фуқароларга мурожаат қилди.

 

Элчихона Ўзбекистоннинг барча фуқароларини Россия федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақирди.

 

Шунингдек, ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилиш сўралган.

 

Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлаётгани маълум қилинди.

 

Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Cалл-марказига зудлик билан мурожаат қилиш сўралади, дейилади элчихона расмий хабарида.

 

Маълумот учун, Евгений Пригожин бошчилигидаги «Вагнер» ёлланма аскарлари Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги муҳим инфратузилма обектларини эгаллаб, Москва томон ҳаракатланаётганини маълум қилганди. Шундан сўнг Владимир Путин россияликларга мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига уринишлар ҳар қандай йўл билан бостирилишини маълум қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика