Жаҳон

«Вагнер» Ростовдаги ҳарбий объектлар устидан назорат ўрнатди

«Вагнер» раҳбари Пригожин Ростов шаҳрини блоклаб, Москвагача бормоқчилигни маълум қилган. Шунингдек, Путин яқин бир неча соат ичида россияликларга мурожаат қилиши кутилмоқда

«Вагнер» Ростовдаги ҳарбий объектлар устидан назорат ўрнатди

 

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Ростовдаги барча ҳарбий объектларни, шу жумладан аэродром ва Жанубий ҳарбий округ штаб-квартираси ХҲК томонидан назоратга олинганини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Бош штаб бошлиғи вагнерчилар штаб-квартира биносига яқинлашаётганини билгач, бу ердан қочиб кетган. Шунингдек, Пригожин жанубий ҳарбий округи бош қароргоҳида ҳарбийлар қуршовида мудофаа вазирининг ўринбосари Юнус-Бек Евкуров ва бир кун аввал «Вагнер»ни тўхташга чақирган генерал Владимир Алексеевлар билан мулоқот қилди.

 

«Биз бу ерга келдик. Сабаби Бош штаб бошлиғи Герасимов ва Шойгуни қўлга киритмоқчимиз. Улар йўқолгунча биз шу ердамиз, Ростов шаҳрини блоклаб, Москвага кетяпмиз», - деди Пригожин.

 

Москвада аксилтеррор тадбирлари олиб борилмоқда, Москва мери Сергей Собянин маълум қилишича, йўлларда қўшимча назорат жорий қилинган, шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказилиши чекланиши мумкин. Москва вилоятида ҳам худди Москвадаги каби хавфсизлик чоралари кучайтирилди, айни пайтда «антитеррор тадбирлари» олиб борилмоқда. Айни пайтда Ростов ва Воронеж вилоятларида барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда хавфсизлик кучлари Санкт-Петербургда жойлашган «Вагнер» биносида тинтув ўтказаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

 

Шунингдек, «РИА Новости»нинг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин яқин соатлар ичида россияликларга мурожаат қилиши кутилмоқда.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

custom img

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

custom img

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"