1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларини яна сел босиши мумкин

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларини яна сел босиши мумкин

 

Унга кўра, 13–14 май кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда ёмғир кучайиб, момақалдироқ бўлади вп дўл ёғиши мумкин

 

Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли юқори.

 

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика