1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг расмий захиралари 48,5 миллиард долларга тенг бўлди

Олтин-валюта захиралари қисқарди: июнь ойидаги кўрсаткичлар эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг расмий захиралари 48,5 миллиард долларга тенг бўлди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг расмий халқаро захиралари 48 миллиард 549,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич май ойига нисбатан 1 миллиард 115 миллион долларга камайган.

 

Хусусан, захираларнинг хорижий валютадаги қисми 9,6 миллиард долларни, олтин захиралари қиймати эса 38 миллиард 417,8 миллион долларни ташкил қилмоқда.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, олтиннинг физик ҳажми бироз ошган: июнь ойида 0,3 миллион трой унцияга кўпайиб, жами 11,7 миллион трой унцияни ташкил этди.

 

Мазкур ўзгаришлар глобал олтин нархлари динамикаси ва валюта бозорлари таъсирида шаклланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика