1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Россиядан газ импорти учун барча инфратузилмаси тайёр

Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазирлиги ходими маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Россиядан газ импорти учун барча инфратузилмаси тайёр

 

"Биз 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрмиз. Газ қувурларимиз юқори босимли газни қабул қилишга мослаштирилган", – дея Ўзбекистон энергетика вазирлиги вакилининг гапларидан иқтибос келтирди "РИА Новости" нашри.

 

Жорий йил 16 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида табиий газ импорти бўйича шартнома имзолаган ва кейинроқ Ўзбекистон томони келишув икки йилга тузилгани ҳамда етказиб бериш 1 октябрдан бошланиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилган эди. Келишувга кўра, харид ҳажми йилига қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилиши керак.

 

Рус нашри, шунингдек, Ўзбекистондаги нефть-газ корхоналари қуввати ҳақида айрим рақамларни келтирмоқда.

 

Жумладан, қайд этилишича, ҳозирда мазкур корхоналарда йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводород қазиб олиш имкони бор. Аммо заҳираларнинг тугаши ва технологик йўқотишлар туфайли сўнгги 15 йил ичида углеводород қазиб олиш сезиларли даражада камайган. Масалан, 2022 йил якунига кўра, республикада табиий газ қазиб олиш 2021 йилга нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,665 миллиард куб метрни ташкил қилган бўлса, нефть қазиб олиш 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 9,6 фоизга камайган ва 23,565 миллиард куб метрни ташкил этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия гази Қозоғистон орқали ўтадиган "Марказий Осиё – Марказ" газ қувури орқали Ўзбекистонга етказиб берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика