1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. Ортиқов лавозимидан озод этилди.

“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди

 

Давлат раҳбари ҳозирда «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида йирик тафтиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Текширувлар давомида миллиардлаб сўмлик талон-торожликлар аниқланган.

 

Масалан, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Шу муносабат билан кеча агентлик директори А. Ортиқов лавозимидан озод этилди.

 

Президент сўзларига кўра, бу ҳолат хавфсизлик масалаларига масъул шахсларнинг лоқайдлиги ва йиллик коррупция авж олишини кўрсатади. Давлат хавфсизлиги ва иқтисодий назорат органларига мансабдор ходимларнинг жавобгарлиги масаласини чуқур ўрганиш топширилди.

 

Шунингдек, комплаенс хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати тергов гуруҳларига Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдорларига қўзғатилган жиноят ишини текширишда иқтисодий масалаларга масъул мутахассисларни жалб қилиш топширилди. Президент топшириққа мувофиқ, сотилган давлат мулклари бўйича барча коррупциявий схемаларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика