1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзекспомарказ”да ресторан ва меҳмонхоналар бизнеси учун кўргазмалар намойиши старт олди

Кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь, Италия, Индонезия ва бошқа 12 мамлакатдан 200 дан зиёд компаниялар иштирок этмоқда.

“Ўзекспомарказ”да ресторан ва меҳмонхоналар бизнеси учун кўргазмалар намойиши старт олди

Кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь, Италия, Индонезия ва яна 12 мамлакатдан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда. 21–23 октябр кунлари “Ўзэкспомарказ”да “O‘zEnergyExpo–2025” ва “O‘zStroyExpo–2025” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

 

 

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Меҳмонхоналар уюшмаси томонидан ташкил этилган бўлиб, “HoReCa Expo Uzbekistan 2025” — халқаро меҳмондўстлик ва ресторан саноати учун ўтказилаётган кўргазма ҳисобланади.

 

 

 

“HoReCa Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмасида хорижий ва миллий брендлар ўрин олган. 21 октябр куни кўргазманинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Швейцария давлати кўмагида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади — Ўзбекистонда жойлашган ресторанларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва қулай шароитлар яратишдан иборат.

 

 

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда Германия, Грузия каби давлатлар маҳсулотлари ҳам тақдим этилганини маълум қилди. Шунингдек, тадбир доирасида “Рақамлаштириш”, “Сервис”, “Гастрономик тенденциялар”, “Барқарор ривожланиш” ва “Кадрлар салоҳияти” каби мавзуларда сессиялар ўтказилди. Улар давомида саноат тенденциялари, технологиялар ва бизнес стратегиялари бўйича фикр алмашилди.

 

 

Очилиш маросимидан сўнг кўргазма иштирокчилари ресторан ва меҳмонхоналар бизнеси учун ўз маҳсулотларини хорижий ва маҳаллий меҳмонларга тақдим этди. Тадбир меҳмонхона ва озиқ-овқат саноати мутахассисларини бирлаштирди.

 

Кўргазмада меҳмонхоналар учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилувчи маҳсулотлар, жумладан, “Dafna” мебеллари, “Hotellier Hotel Collection” — меҳмонхона кийимлари, “Linen Home” компаниясининг Ўзбекистон пахтаси ва Хитой материалларидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ванна халатлари, ферма логотипи туширилган совунлар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

 

“O‘zEnergyExpo–2025” кўргазмаси энергетика соҳасидаги инновациялар, альтернатив энергия манбалари, электр техникаси ва автоматлаштириш ишланмаларини тақдим этмоқда. Шу билан бирга, “ЎзStroyExpo–2025”да қурилиш технологиялари ва материаллар соҳасидаги ютуқлар, махсус техника ҳамда муҳандислик коммуникациялари намойиш этилди.

 

Кўргазма ташкилотчиси — “International Expo Group” компанияси. Меҳмонхона ва умумий овқатланиш саноатига бағишланган “HoReCa Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси меҳмондўстлик таъминот занжири бўйлаб сайёҳлик мутахассисларини бирлаштирди.

 

Мазкур кўргазма 23 октябргача давом этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика