Синоптиклар келаётган 5 кунликда Ўзбекистонда кундан кунга ҳарорат кўтарилиб боришини маълум қилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар берди.
Бу кунлари жойларда ёғингарчилик кутилмайди Мутахассислар ҳатто тоғларда ҳам ёғин бўлмаслигини прогноз қилмоқда.
Таъкидланишича, 5 ва 7 апрел кундуз кунлари Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарёнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида ҳарорат максимумлари +35 даражагача кўтарилади.


